Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 04/10/2020 3 октябрь куни юртимизда коронавирус қайд этилганлар 462 нафарни ташкил қилди
3 октябрь куни юртимизда коронавирус қайд этилганлар 462 нафарни ташкил қилди

 

2020 йилнинг 3 октябрь куни мамлакатимизда 462 (58 238) ҳолатда касаллик қайд этилди.

 

Шу билан бирга, бугун 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 477 нафарга етди.

 

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Наманган, Тошкент, Жиззах, Фарғона, Навоий, Хоразм ҳамда Қашқадарё вилоятларида 398 нафар бемор тузалди.

 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 58 238 нафар бемордан 54 854 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 907 нафар бемордан 573 нафари оғир, 252 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг