Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 23/02/2019 28 феврал – 1 март кунлари Ўзбекистон-Британия Кенгашининг савдо ва саноат бўйича 24-йиғилиши бўлиб ўтади
28 феврал – 1 март кунлари Ўзбекистон-Британия Кенгашининг савдо ва саноат бўйича 24-йиғилиши бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ҳар йили ўтказиладиган савдо ва саноат бўйича йиғилишлари Ўзбекистон ва Буюк Британия тадбиркорларини бир ерга жамлаб, ҳар икки томонга икки мамлакатда бизнес учун мавжуд имкониятлар ҳақида кўпроқ ўрганиш имконини яратиб беради. Тадбир икки қисмдан: расмий ялпи сессия ва хусусий сетор сессияларидан иборат бўлади. Жорий йилда 55 дан ортиқ Буюк Британия компаниялари 100 дан ошиқ вакиллари орқали тадбирда иштирок этадилар, бу ҳар қачонгидан ҳам каттароқ кўрсатгичдир.

Ялпи сессия:

Ушбу сессияда  Буюк Британия ва Ўзбекистон томонидан ҳамраислари – Винтербоурнлик Баронесса Эмма Николсон ва Бош Вазир ўринбосари Элёр Ғаниев Жаноби Олийлари бошчилигида ўтказилади.

Пленар сессия давомида томонлар Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ва инвестициялар ривожи бўйича амалий чоралар, соғлиқни сақлаш, таълим ҳамда туризм соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиниш кутилмоқда. Икки томон ўртасида ўзаро Англашув Меморандуми ҳам имзоланади.

Хусусий сектор сессиялари:

Буюк Британия компаниялари бир қатор Ўзбекистон расмийлари, давлат корхоналари ҳамда хусусий сектор вакиллари билан бизнес имкониятлари ҳақида маълумот алмашиш ва келжакдаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун учрашадилар.

Манба: Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг