Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Ўзбекистон 14/06/2016 250 дан ортиқ тошбақалар табиий яшаш шароитига қайтарилди
250 дан ортиқ тошбақалар табиий яшаш шароитига қайтарилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистондан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилаётганда мусодара қилинган 250 дан ортиқ тошбақалар табиий яшаш шароитига қайтарилди.

Ўрта Осиё тошбақаларини табиий яшаш шароитига қайтариш бўйича акция Тошкент вилояти ҳудудида амалга оширилди.

Тошбақалар бир нечта гуруҳларга бўлиб, тенг тақсимланган масофада озодликка қўйиб юборилди.

Ўрта Осиё тошбақаси чўл дунёсининг ажралмас бир қисми ҳисобланади. Ўз номини ҳам яшаш ҳудудига мос равишда олган. Мазкур тошбақалар бутун Ўрта Осиё бўйича тарқалган. Жумладан, уларни: Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Шимолий-Шарқий Эрон, Афғонистон, Сурия, Ливан, Ҳиндистон ва Покистоннинг Шимолий-Ғарбий туманларида учратиш мумкин.

Ўрта Осиё тошбақаси Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилмаган, аммо кўпгина мамлакатларда у йўқолиб бораётган тур сифатида қайд этилган ҳамда Халқаро Табиатни муҳофаза қилиш Иттифоқи китобидан ўрин эгаллаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг