Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 10/05/2019 24 нафар тадбиркорга 2,1 трлн.сўмлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қарорлар топширилди
24 nafar tadbirkorga 2,1 trln.so'mlik investitsiya loyihalarini amalga oshirish bo'yicha qarorlar topshirildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Инвестиция бугунги тараққиёт ва фаровон келажак учун муҳим сармоядир. Иқтисодиётнинг ўсиши, янги иш ўринларининг ташкил этилиши, халқнинг турмуш даражаси ошишида турли соҳаларга киритиладиган инвестицияларнинг аҳамияти катта.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳар чоршанба куни ўтказилаётган “Инвестор куни” пойтахтимиз истиқболига хизмат қиладиган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва амалга оширишга йўл очмоқда.

8 май куни бўлиб ўтган тадбирда 46 нафар тадбиркор саноат корхоналарини очиш, янги турар жой ва хизмат кўрсатиш муассасаларини барпо этишга оид лойиҳалари билан иштирок этди.

Тадбир якунлари бўйича 24 нафар тадбиркорнинг умумий қиймати 2,1 трлн.сўмлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорлари топширилди. Шундан 88,5 млн.АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий сармоядир.

Шунингдек, тадбирда умумий қиймати 375,3 млрд.сўм бўлган 22 та лойиҳалар юзасидан ваколатли ташкилотлар билан келишув жараёни бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу тадбирда барча инвесторлар ва хорижий ҳамкорларни фаол иштирок этишга таклиф этади.

Тадбирда иштирок этиш учун ўз бизнес лойиҳангизни tashinvest.uz сайтига жойлаштиришингиз мумкин.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг