Валюта курслари 15/01/2025
$1 – 12971.00
UZS – -0.01%
€1 – 13308.25
UZS – 0.64%
₽1 – 126.04
UZS – -0.45%
Қидириш
Иқтисод 14/01/2025 2025-йилнинг январь ойида Тошкент шаҳридаги супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши

2025-йилнинг январь ойида Тошкент шаҳридаги супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025-йилнинг январь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди.

Шундай қилиб, бодрингнинг минимал нархи 25,2 фоиз, маргаринники 8,4 фоиз, мол гўштиники 5,2 фоиз, гуручники 5,0 фоиз, бананники 2,2 фоиз, картошканики 2,0 фоиз пасайган.

7 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Айниқса, лавлаги нархида энг катта ўсиш қайд этилди. Бу мавсумий омил билан боғлиқ.

Лимон нархи ҳам сезиларли даражада ошган. Аммо ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан лимон нархи 21,7 фоиз арзон.

8 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар - гречка, макарон, помидор, олма, товуқ гўшти (филе), сут, шакар, кунгабоқар ёғи.

Таҳлил 2025-йил 9-январь ва 2024-йил 12-декабрь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида амалга оширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР