Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Молия 02/08/2025 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда факторинг хизматлари ҳажми 4 триллион сўмга етди

2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда факторинг хизматлари ҳажми 4 триллион сўмга етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг I ярим йиллигида кредит ташкилотлари томонидан жами 4 трлн сўмлик факторинг хизматлари кўрсатилиб, ушбу хизматларнинг 3,7 трлн сўми ёки 93 фоизи тижорат банклари ва 289 млрд сўми ёки 7 фоизи микромолия ташкилотлари ҳиссасига тўғри келган.

Бунда, кўрсатилган факторинг хизматларининг 2,3 трлн сўми ёки 58 фоизи рақамли факторинг хизматлари ҳиссасига тўғри келиб, ушбу факторинг хизматларининг 1,2 трлн сўми (52 фоиз) «Финмакон» электрон факторинг платформаси, 1,1 трлн сўми (48 фоиз) «Ozplanet» электрон факторинг платформаси томонидан амалга оширилган.

Бизнес вакилларининг айланма маблағларга бўлган эҳтиёжларини факторинг хизмати орқали молиявий таъминлашининг ортиши натижасида 2024 йилда факторинг хизматлари бўйича энг юқори кўрсаткич декабрь ойида 630 млрд сўмга етган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги PF–109-сонли Фармони имзолангандан кейин, кредит ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субекларига 2024 йилнинг сўнгги 4 ойи ҳамда 2025 йилнинг январь-июнь ойлари давомида жами 5,2 трлн сўм миқдорида факторинг хизматлари кўрсатилди.

2025 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида тадбиркорлик субъектларига давлат улуши мавжуд тижорат банклари томонидан жами 2,2 трлн сўм (58 фоиз), хусусий банклар томонидан жами 1,5 трлн сўм (42 фоиз) миқдоридаги факторинг хизматлари тақдим қилинган.

Хусусан, энг кўп факторинг операциялари давлат улуши мавжуд тижорат банкларида, Асака банк (758 млрд сўм шундан, электрон платформа орқали 508 млрд сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (479 млрд сўм, 465 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (373 млрд сўм, 277 млрд сўм) ҳиссаларига тўғри келган.

Шунингдек, хусусий банклар орасида Kapitalbank – 722 млрд сўм (31 млрд сўм), Hamkorbank – 336 млрд сўм (246 млрд сўм) ва Asia Alliance Bank – 135 млрд сўм (85 млрд сўм) билан факторинг хизмати кўрсатишда етакчилик қилган.

Шу билан бирга, микромолия ташкилотлари томонидан ушбу даврда жами 289 млрд сўмлик дебиторлик қарздорликлар молиялаштирилган.

Бугунги кунда, тадбиркорларга тақдим этилаётган молиявий хизматларни диверсификация қилиш, уларга хилма-хил замонавий банк маҳсулотларини тақдим этиш ҳамда тижорат банкларининг қисқа муддатли молиялаштириш хизматларида факторинг хизматларини альтернатив ечим сифатида кенг кўламда оммалаштириш чоралари кўрилмоқда.

Натижада, 2024 йилнинг ИИ ярим йиллигида кўрсатилган факторинг хизматларининг қисқа муддатли молиялаштиришга нисбати 1 фоиздан (июль) 6,1 фоизга (декабрь) ошган бўлса, жорий йилнинг январь-июнь ойларида ушбу кўрсаткич 4,5 фоиздан 14 фоизга кўтарилди.

Ҳудудлар кесимида жорий йилнинг январь-июнь ойларида кўрсатилган факторинг хизматларининг асосий қисми Тошкент шаҳрида 1,5 трлн сўм (37,5 фоиз), Андижон вилоятида 1,2 трлн сўм (28,9 фоиз), Тошкент вилоятида 312 млрд сўм (7,7 фоиз) ва Фарғона вилоятида 277 млрд сўм (6,9 фоиз) миқдорида шаклланган бўлиб, Сирдарё вилоятида 17,3 млрд сўм (0,4 фоиз), Сурхондарё вилоятида 14,7 млрд сўм (0,4 фоиз) ва Жиззах вилоятида 12,8 млрд сўм (0,3 фоиз)ни ташкил этиб, қолган ҳудудларга нисбатан сезиларли даражада паст кўрсаткични қайд этган.

Мижозларнинг ташкилий шакли бўйича кўрсатилган факторинг хизматларининг тақсимотида энг юқори улуш масъулияти чекланган жамиятларга 2,5 трлн сўм ёки 61 фоиз миқдорида факторинг хизматлари кўрсатилган бўлиб, акциядорлик жамиятларига 1,2 трлн сўмни (28,7 фоиз) ташкил этган.

Шунингдек, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар 352 млрд сўмлик (8,7 фоиз) ҳамда хусусий, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликларининг 64 млрд сўмлик (1,6фоиз) дебиторлик қарзлари факторинг хизматлари орқали молиялаштирилган.

Муддатлар қирқимида 30 кунгача факторинг хизматлари жами факторинг хизматларининг 32 фоизини (1,3 трлн сўм), 31 кундан 60 кунгача – 18 фоизини (0,7 трлн сўм), 61 кундан 90 кунгача – 32 фоизини (1,3 трлн сўм), 91 кундан 120 кунгача – 11 фоизини (0,4 трлн сўм) ҳамда 121 кундан 180 кунгача - 7 фоизини (0,3 трлн сўм) ташкил қилган.

Миқдорлар кесимида 100 млн сўмгача факторинг хизматлари жами факторинг хизматларининг 1 фоизини (0,03 трлн сўм), 100 млн сўмдан 500 млн сўмгача 10 фоизини (0,4 трлн сўм), 500 млн сўмдан 1 млрд сўмгача 7 фоизини (0,3 трлн сўм), 1 млрд сўмдан 5 млрд сўмгача 38 фоизини (1,5 трлн сўм) ҳамда 5 млрд сўмдан юқори бўлган факторинг хизматлари 44 фоизини (1,8 трлн сўм) ташкил қилган.

Иқтисодиёт тармоқлари бўйича факторинг хизматларининг асосий қисми саноат соҳасига 2,2 трлн сўм (54 фоиз) ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасига 1,5 трлн сўм (38 фоиз) маблағлар йўналтирилган. Шунингдек, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги секторларида ҳар бири мос равишда 168 млрд сўмлик (4 фоиз) ва 170 млрд сўмлик (4 фоиз) дебиторлик қарздорликлари молиялаштирилди.

Экспортёр тадбиркорларга замонавий молиявий хизматлар кўрсатиш ҳамда факторинг хизматларини янада ривожлантириш мақсадида 22 та тижорат банклари томонидан халқаро факторинг маҳсулотлари ишлаб чиқилган.

Жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида мамлакатимиздаги тижорат банклари томонидан экспортёр корхоналарга 52 млрд сўм эквивалентидаги регресс ҳуқуқи билан халқаро факторинг хизмати кўрсатилди. Бунда, кўрсатилган халқаро факторинг хизмати 4 млн АҚШ доллари ва 9,9 млн Россия рублида амалга оширилган. Шунингдек, халқаро факторинг хизматларини ривожлантириш ишлари доирасида маҳаллий тижорат банклари Ациа-Инвест банк АЖ билан агентлик хизматини кўрсатиш бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан шартномалар имзолаган. 

Ҳисобот санасида Asia-Invest Bank томонидан экспортёр корхоналарга Ўзмиллийбанк, Асака банк, Туронбанк, Агробанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Халқ банки, Зираатбанк, Hamkorbank, Asia Alliance Bank, Ипак йўли банки, Kapitalbank ва Invest Finans Bank билан тузилган агентлик хизмати шартномалари асосида жами 491,6 млрд сўм эквивалентидаги халқаро факторинг амалга оширилган.

Жумладан, ушбу агентлик шартномаси доирасида амалга оширилган халқаро факторинг хизмати 38,2 млн АҚШ доллари, 33,5 млн Россия рубли ва 0,7 млн Хитой юанида кўрсатилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг