Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Молия 12/07/2025 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда 9,4 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилди

2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда 9,4 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Ўзбекистонда ипотека кредитлаш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича давлат дастурларини амалга оширишда сезиларли ўсиш кузатилди.

Бу ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги ПФ–26-сонли Фармони асосида амалга оширилмоқда. Мазкур ҳужжатда бозор шароитида ипотека механизмлари орқали уй-жой тақдим этишнинг асосий параметрлари белгилаб берилган.

Йил бошидан буён амалга оширилган вазифалар доирасида жорий йилнинг олти ойи мобайнида мамлакат бўйлаб 30 мингтадан ортиқ квартира фойдаланишга топширилди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 бараварга кўп.

Коммерция банклари томонидан жами 9,437 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди, бу 31 589 нафар фуқарони қамраб олди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 трлн сўмга ёки 1,4 баробарга кўп.

Кам даромадли аҳолини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2025 йилнинг биринчи ярим йилида 75 271 нафар шахсга жами 938 миллиард сўмлик субсидиялар ажратилди. Бундан ташқари, йил бошида берилган ва амалда бўлиб турган хабарномалар бўйича субсидиялар тўланиши давом этмоқда.

Президентнинг ПФ–26-сонли Фармонига мувофиқ, жорий йилда мамлакат бўйлаб умумий майдони 8,1 миллион квадрат метр бўлган 135 мингта квартирали турар жой биноларини барпо этиш режалаштирилган.

Уй-жой ва ипотека бозорини ривожлантириш мақсадида жорий йилда 20,9 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилиши кўзда тутилган. Бошланғич тўлов ва ипотека кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун бериладиган субсидиялар сони 1,5 бараварга оширилди ва ушбу мақсадларга Давлат бюджетидан 2,5 трлн сўм йўналтирилди.

Хусусан, кам даромадли ва уй-жойга муҳтож бўлган 30 минг фуқарога жорий йилда субсидия берилиши режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг