Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Иқтисод 22/10/2024 2024-йилнинг июль-сентябрь ойларида автомобиллар нархи таҳлил қилинди

2024-йилнинг июль-сентябрь ойларида автомобиллар нархи таҳлил қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг июль-сентябрь ойларида автомобиллар нархи таҳлил қилинди.

2024-йилнинг август ойида автомобиллар нархи июль ойидагига нисбатан ошган бўлсада, сентябрь ойида нархларда пасайиш кузатилди. 

Маҳаллий оммабоп автомобиллар («Lacetti», «Cobalt», «Nexia», «Spark», «Damas», «Labo») нархлари. Жорий йилнинг сентябрь ойида ўртача ва кўп фойдаланилган оммабоп автомобиллар нархи сезиларли даражада пасайган бўлса, кам фойдаланилган автомобиллар нархида сезиларли ўзгариш кузатилмади.

Хусусан,август ойида кам фойдаланилган «Lacetti» автомобилининг иккиламчи бозордаги нархи 4,5 фоизга, ўртача фойдаланилгани 6,0 фоизга ва кўп фойдаланилгани 5,4 фоизга ошди. Сентябрь ойида эса ўртача ва кўп фойдаланилган «Lacetti» нархлари август ойидагига нисбатан мос равишда 2,1 ва 2,8 фоизга ҳамда кам фойдаланилган «Lacetti» нархлари 0,8 фоизга пасайди. 

Маҳаллий оммабоп автомобиль учун сентябрь ойида таклиф қилинган ўртача нархлар қуйидагиларни ташкил қилди:

«Lacetti»: кам фойдаланилган - 15 091 АҚШ доллари (август ойида – 15210 доллар), ўртача фойдаланилган - 14 341 АҚШ доллари (14 649 доллар), кўп фойдаланилган - 13 044 АҚШ доллари (13 420 доллар);

«Cobalt»: кам фойдаланилган - 13 040 АҚШ доллари (август ойида – 13 189 доллар), ўртача фойдаланилган - 12 301 АҚШ доллари (12 769 доллар), кўп фойдаланилган - 11 488 АҚШ доллари (11 904 доллар);

«Spark»: ўртача фойдаланилган - 10 078 АҚШ доллари (август ойида – 10 390 АҚШ доллари), кўп фойдаланилган - 8 818 АҚШ доллари (9 149 доллар).

Маҳаллий люкс автомобиллар («Malibu», «Tracker») нархи. Август ойида кам фойдаланилган «Malibu» учун таклиф этилган ўртача нарх июль ойидагига нисбатан 2,8 фоиз, ўртача фойдаланилганлари учун 3,8 фоиз, кўп фойдаланилганлари учун 2,0 фоиз ошган бўлса, сентябрь ойида кам фойдаланилган «Malibu» учун таклиф этилган ўртача нарх август ойидагига нисбатан 2,8 фоиз, ўртача фойдаланилганлар учун 1,5 фоиз, кўп фойдаланилганлар учун 0,4 фоиз пасайди.

Маҳаллий люкс автомобиллар учун сентябрь ойида таклиф қилинган ўртача нархлар қуйидагича:

«Malibu»: кам фойдаланилган - 29 390 АҚШ доллари (август ойида – 30 252 доллар), ўртача фойдаланилган - 28 703 АҚШ доллари (29 154 доллар), кўп фойдаланилган - 24 401 АҚШ доллари (24 506 доллар);

«Tracker»: кам фойдаланилган - 18 500 АҚШ доллари (август ойида – 19 284 доллар), ўртача фойдаланилган - 17 738 АҚШ доллари (18 723 доллар), кўп фойдаланилган - 16 647 АҚШ доллари (16 956 доллар).

«Рандом форест» модели: автомобиль нархларига таъсир этувчи омиллар. Оқ рангли «Lacetti» ва «Cobalt»нинг босиб ўтган масофаси уларнинг нархларига юқори даражада таъсир этган бўлса,

«Damas»нинг ишлаб чиқарилган йили нархни белгилашда асосий омил бўлди. Шунингдек, «Lacetti» нархига унинг қора рангли эканлиги энг кўп таъсир этиши аниқланди.

Автомобиллар босиб ўтган масофаси ҳамда ишлаб чиқарилган йилига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратиб олинди:

- 2023-2024 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 20 000 км. гача бўлган автомобиллар –»Кам фойдаланилган»;

- 2023-2024 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 20 000 км. дан 50 000 км. гача бўлган автомобиллар, шунингдек, 2021-2022 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 40 000 км. гача бўлган автомобиллар-»Ўртача фойдаланилган»;

- 2023-2024 йилларда ишлаб чиқарилган ва босиб ўтган масофаси 50 000 км. дан кўп бўлган автомобиллар, 2021-2022 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда 40 000 км. дан ортиқ масофани босиб ўтган автомобиллар ҳамда 2020-йилда ишлаб чиқарилган барча автомобиллар – «Кўп фойдаланилган».

Автомобиллар нархини таҳлил қилишда маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) орқали тўпланди. Бунда, 2020-2024 йилларда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун таклиф этилаётган нархлар саралаб олингандан сўнг, 30,5 мингта маълумот асосида таклиф этилаётган нархлар таҳлил қилинди. Шунингдек, автомобиллар нархига таъсир этувчи омиллар «Рандом форест» модели ёрдамида аниқланди.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг