Валюта курслари 22/01/2025
$1 – 12984.44
UZS – 0.07%
€1 – 13442.79
UZS – 0.52%
₽1 – 129.90
UZS – 1.78%
Қидириш
Хитой 20/01/2025 2024 йилда Хитой 31,4 миллион автомобиль ишлаб чиқарди

2024 йилда Хитой 31,4 миллион автомобиль ишлаб чиқарди

(Сурат: Andy Wong / Associated Press)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилда Хитойда автомобилларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми рекорд даражадаги 31,4 миллион донага етди, бу ўтган йилга нисбатан 4,5%га кўп. Бу ҳақда Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси (CAAM) маълум қилди.

Айниқса, янги энергия автомобиллари (NEV), яъни электромобиллар ва гибрид транспорт воситалари сегментидаги ўсиш юқори бўлди. NEV сотуви 40%дан кўпроқ ўсиб, 12 миллион донага етди. Бу Хитойнинг ушбу сектордаги етакчилигини янада мустаҳкамлади.

Шу билан бирга, анъанавий бензин двигателли автомобиллар сотуви сезиларли даражада пасайди — 17%га қисқарб, 11,6 миллион донага тушди. Бу янги автомобиллар умумий сотув ҳажмининг 51%ини ташкил этади.

Автомобилларнинг экспорт ҳажми ҳам катта ўсиш кўрсатди: 20%га ошиб, 6,2 миллион донага етди.

Бироқ, 2025 йил учун прогнозлар экспорт ўсиш суръатларининг 5,8%га секинлашишини кўрсатмоқда. Бу Европа Иттифоқи томонидан Хитой электромобилларига қўшимча тарифлар жорий этилиши билан боғлиқ.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг