Валюта курслари 20/03/2025
$1 – 12926.51
UZS – -0.07%
€1 – 14092.48
UZS – -0.51%
₽1 – 156.00
UZS – -1.76%
Қидириш
Молия 19/03/2025 2024 йилда Ўзбекистон стартапларига венчур инвестициялар ҳажми $17,5 млн га етди

2024 йилда Ўзбекистон стартапларига венчур инвестициялар ҳажми $17,5 млн га етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг венчур бозори ўсишда давом этмоқда. Ўтган йил мамлакатда илк «яккашох» (унисорн) – Uzum компаниясининг пайдо бўлиши ва у $52 млн инвестиция жалб қилгани билан ёдда қолди. Шу билан бирга, бошқа ўзбек стартапларига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 2,7 баробар ошди, ўртача битим миқдори эса олдинги йилларга нисбатан қарийб тўрт баробар кўпайди.

Тошкент, 2025 йил 19 март – RISE Research KPMG, EA Group ҳолдинги, BGlobal Ventures (АО «Qazaqstan Investment Corporation»нинг шўба ташкилоти), MA7 Ventures вa dealroom.co ҳамкорлигида 2024 йил натижаларига бағишланган Марказий Осиё венчур бозори бўйича кенг қамровли тадқиқот ўтказди. Ҳисоботда 200 дан ортиқ стартап таҳлил қилиниб, 40 нафар саноат етакчилари эксперт сифатида иштирок этди.

Тадқиқот натижаларига кўра, Марказий Осиёнинг венчур бозори ўсишда давом этмоқда. 2024 йилда Марказий Осиёда венчур битимларнинг умумий ҳажми $95 млн га етди, бу 2023 йилга нисбатан 7% га кўп.

"Ўзбекистон венчур бозори 2024 йилда қарийб уч баробарга ўсди. Бунга давлат ва хусусий фондларнинг фаоллашуви ҳамда ангел инвесторларнинг улуши сезиларли даражада ошгани сабаб бўлди. Мамлакатда ангел инвестиция клублари пайдо бўлмоқда, инвесторлар эса анъанавий инвестициялардан ташқари стартапларга ҳам сармоя киритишга тайёр бўлаётгани кузатилмоқда", – дейди Эрке Асемова, KPMG.

2024 йилда Ўзбекистон венчур бозорида $17,5 млн ҳажмг билан 38 та битим амалга оширилди.

"Марказий Осиё стартап бозори тез ривожланиб бормоқда ва халқаро инвесторлар учун янги имкониятлар яратмоқда. MA7 Angels Club доирасида биз бутун минтақа бўйлаб инвесторларнинг капиталини жамлаймиз, тажриба ва таҳлил алмашамиз ҳамда стартапларнинг Марказий Осиё ва глобал бозорларга чиқишига ёрдам берамиз", – дейди Мурат Абдураҳмонов, MA7 Angels Club.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг