Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
2024 йилда Ўзбекистон 23 мингдан ортиқ француз сайёҳини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилда Ўзбекистонга Франциядан 23 390 сайёҳ ташриф буюрди. Бу 2023 йилга нисбатан 4 742 нафарга кўп. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.
Франциялик туристларнинг Ўзбекистонга сафар мақсадлари қуйидагича тақсимланди: энг катта қисм — 20 948 киши мамлакатга сайёҳлик мақсадида келган.
Шунингдек, 1 186 киши қариндошларини зиёрат қилиш учун, 1 131 киши эса хизмат сафари доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Тижорат мақсадида 67 киши, таълим олиш учун эса 58 киши мамлакатга келган.