Валюта курслари 05/12/2024
$1 – 12813.04
UZS – -0.1%
€1 – 13457.54
UZS – -0.27%
₽1 – 122.60
UZS – 1.34%
Қидириш
Туризм 03/12/2021 2023 йилда Самарқанд бутунжаҳон туризм пойтахтига айланади
2023 йилда Самарқанд бутунжаҳон туризм пойтахтига айланади

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (УНВТО) 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов айни дамда Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтаётган УНВТЎнинг 24 сессияси доирасидаги овоз бериш жараёни натижаларига кўра шу ҳақда маълум қилди.

«Шуниси диққатга сазоворки, тарихда биринчи марта БМТ таркибига кирувчи ташкилотнинг Бош ассамблеяси Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Буларнинг бари Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатлари, туризм соҳасини ривожлантириш ҳамда бу орқали мамлакатимизнинг жаҳон саҳнидаги нуфузини ошириш йўлидаги саъй ҳаракатлари натижасидир. Таъкидлаш лозимки, УНВТО 25-Бош ассамблеясининг қадимий Самарқандда ўтказилиши бу ерга мингдан ортиқ хорижлик меҳмонларнинг ташриф буюриши ҳамда бу орқали маҳаллий аҳоли ва ҳунармандларнинг даромад кўришига олиб келади. Бундан ташқари, юқори даражадаги тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши жаҳон оммавий ахборот воситаларининг ҳам эътиборини тортиши  шубҳасиз, бу эса охир-оқибат мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб этиш ҳамда юртимизга янада кўпроқ сайёҳларни жалб этиш йўлида хизмат қилади», - деди Азиз Абдуҳакимов.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, Бутунжаҳон туризм ташкилоти ва унга аъзо давлатлар билан ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш, шунингдек, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, халқаро ташкилотлар билан муносабатларини янада кенгайтириш, маданий ва туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида 30 ноябрь-2 декабрь кунлари Ўзбекистон делегациясининг Испания қироллигига ташрифи ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Испания қироллигидаги элчихонаси вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси УНВТО Бош ассамблеясининг 24-сессияси доирасида Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлашди.

Мадрид шаҳрида ўтган тадбир доирасида 2023 йилда УНВТО Бош ассамблеясини ўтказиш учун Ўзбекистон ва Португалия даъвогарлик қилди. Тадбир якунига кўра, Ўзбекистон яққол устунлик билан аксарият овоз тўплаб, 2023 йилги Бош ассамблеяни қадимий Самарқанд шаҳрида ўтказишга келишилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг