Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 24/10/2022 2022-йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти
2022-йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти

2022-йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 760,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 235,8 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. 

Бу эса 2021-йилнинг шу давридагига нисбатан 21,7 фоиз кўп, демакдир.

Мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан энг катта улушни узум (майизни қўшган ҳолда) – 21,2 фоиз, шафтоли – 9,0 фоиз, мош – 6,1 фоиз, помидор – 5,9 фоиз, қовун ва тарвуз – 4,7 фоиз, гилос – 4,4 фоиз, карам – 4,3 фоиз, пиёз – 3,8 фоиз эгаллайди.

2022-йилнинг январь-сентябрь ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотларнинг улуши 5,4 фоизни ташкил этган.

Россия (44,4 фоиз), Қозоғистон (21,0 фоиз), Хитой (6,8 фоиз), Покистон (6,4 фоиз), Қирғизистон (4,4 фоиз), Афғонистон (2,6 фоиз), Туркия (2,3 фоиз), Беларусь (1,9 фоиз), Эрон (1,3 фоиз), Озарбайжон (1,0 фоиз) Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий импорт қилувчиларидир.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг