Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 08/04/2023 2022-йилда Ўзбекистонга банан импорти 2021- йилдагига қараганда 1,5 баравардан кўпроққа ошган
2022-йилда Ўзбекистонга банан импорти 2021- йилдагига қараганда 1,5 баравардан кўпроққа ошган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2022 йиллар учун банан импортини таҳлил қилди.

2022-йилда Ўзбекистонга банан импорти ҳажми аввалги йилдагига қараганда 1,5 баравардан кўпроққа ошган. Қолаверса, ушбу маҳсулотнинг импорти ҳажми мана иккинчи йилдирки жадал сутъатда ўсишда давом этаяпти.

UN COMTRADE ва TRADEMAP маълумотлар базасига кўра, 2022-йилда Ўзбекистонга банан импорти ҳажми 140,2 минг тоннани ташкил қилган. Бу эса аввалги йилдагига қараганда 1,6 баробар кўп демакдир. Таққослайдиган бўлсак, 2021-йилда мамлакатимиз 2020-йилдагига нисбатан 2,2 баробар кўп банан импорт қилган.

2020-йилда Ўзбекистонга банан импорти ҳажми 2019-йилдаггига нисбатан 7 фоизга камайган. 2020-йилда COVID-19 пандемияси бошланишидан олдин Ўзбекистонда банан истеъмоли тез ва сезиларли даражада ўсаётган эди, аммо, ўсиш тенденцияси коронавирус таъсири туфайли тўхтаб қолди. 

Кейинги йилларда импортнинг ўсиши тикланди. Банан истеъмолининг ўсишига ҳукуматнинг ушбу маҳсулотга импорт божхона тўловларини нолга тушириш ҳақидаги қарори туртки бўлди. 2021-йилнинг октябрь ойидан Ўзбекистонда банан импорти учун нолга тенг божхона ставкаси тартиби амал қилмоқда ва бу муддат бир неча бор узайтирилди. Айни чоғда нолга тенг ставка 2024-йилнинг 1-январигача амал қилади. 

Шуни таъкидлаш керакки, банан импорт қилувчи кўпгина мамлакатларда ушбу маҳсулот учун импорт тариф божи мавжуд. Масалан, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларда банан учун импорт ставкаси 4% ни ташкил этади (лекин 1 кг учун камида 0,015 эвро), Японияда мавсумий ставка қишда 18% ва ёзда 8%, Жанубий Кореяда - 30%.

Ҳукумат томонидан кўрилаётган бу чора-тадбирлар, шунингдек, аҳоли саломатлиги учун билвосита ва яна бир қанча фойдали жиҳатларга эга. Гарвард университети жамоатчилик соғлигини сақлаш мактаби тадқиқотига кўра, банан саломатлик учун жуда кўп фойдали хусусиятларга эга, жумладан:

- диабет хасталигини назорат қилишни яхшилайди;

- овқат ҳазм қилишни бир маромда сақлайди;

- ортиқча вазндан халос бўлишда ёрдам беради;

- қон босимини барқарорлаштиришади;

- яраларнинг битишида ёрдам беради.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг