Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 23/11/2021 2022 йилда мева-сабзавот кластерларига суғурта харажатларини қоплаш учун бюджетдан пул ажратилмоқда
2022 йилда мева-сабзавот кластерларига суғурта харажатларини қоплаш учун бюджетдан пул ажратилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2022 йилги давлат бюджети лойиҳасига бағишланган «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашри жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.

Ахборот нашрининг дастлабки саҳифаларида жорий йил якунлари бўйича кутилаётган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар, уларнинг 2022 йил ва кейинги икки йил прогнозлари билан танишишлари мумкин.

Шунингдек, ахборот нашрида Республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорларининг 2022 йил учун прогноз кўрсатгичларида мева-сабзавот кластерларига суғурта харажатларини коплаш учун – 50 млрд. сўм ҳамда экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини қоплаш харажатлари учун – 18,7 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилиши белгиланмоқда.

Ахборот нашри 2022 йил учун давлат қарзининг ҳажми ва тузилиши, унга хизмат кўрсатиш харажатлари ва бошқа маълумотларнинг прогнозлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этадиган давлат қарзлари тўғрисидаги бўлим билан якунланади.

Маълумот учун, 2021 йил учун тасдиқланган давлат бюджетига бағишланган «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрида суғурта хизматлари учун маблағлар ажратилиши назарда тутилмаган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг