2017 йилнинг 11 март куни Ўзбекистон Ҳукумати “Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Мазкур қарорга кўра, 2020 йилгача “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси корхоналарига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг 835 та автобуси билан тўлдирилади. Жумладан, “MAN Avto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг табиий газда ҳаракатланувчи 320 та катта сиғимли MAN автобуси ҳамда Самарқанд автозаводида ишлаб чиқариладиган 515 дона Isuzu автобуси харид қилинади.
2017 йил давомида автобус саройлари 50та MAN ва 140та Isuzu, 2018 йилда — 70 ва 175, 2019 йилдан — 190 ва 200 дона янги MAN, Isuzu автобусларини сотиб олишади.
Бундан ташқари, 2018 йилда шаҳарлараро йўналишларда қатновчи 30та юмшоқ ўриндиқли MAN автобуси сотиб олинади.