Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2019-йилнинг январ-март ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлари ҳажми 9,0 трлн.сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 13,4% ни ташкил этди.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан табиий газ қазиб олиш 4,1% га, ва шағал — 2,0 м. га ошди. Шу билан бирга, кўмир қазиб олиш 25,6% га, нефт — 6,4% га, газ конденсати — 2,0% га, чақиқ тош — 33,1% га пасайган.
Жорий йилнинг январ-феврал ойида Ўзбекистонда 174,7 минг тонна нефт қазиб олинган, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 6,4% га камдир.
Маълумотларга кўра, кўмир қазиб олиш ҳажми ҳам қисқариб, 809 минг тоннани ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврида эса 1087 минг тонна кўмир қазиб олинган.
Табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми эса ортиб 15 310 млн.куб.м.ни ташкил этди, 2018 йилнинг мос даврида 14711 млн.куб.м.ни ташкил этган.
Манба: Давлат статистика қўмитаси расмий сайти.