Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 13/02/2019 2018 йилда Қирғизистонга тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 70 миллион долларни ташкил этди. 2019 йилда бу рақам ошиши режалаштирилмоқда
2018 йилда Қирғизистонга тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 70 миллион долларни ташкил этди. 2019 йилда бу рақам ошиши режалаштирилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси Қирғизистон Республикаси саноат, энергетика ва ерости бойликлардан фойдаланиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ж.Сагинбаев бошчилигидаги ишбилармон доиралар вакиллари делегацияси билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати соҳасида икки мамлакат ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж маҳсулотларини тарғиб қилиш ва сотиш, тайёр маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқариш ва уларни кейинчалик учинчи мамлакат бозорларига экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб, иқтисодий ҳамкорлик суръатлари ўсиб бормоқда. Хусусан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг кенгайиши ва диверсификация қилиш кузатилди. 2018 йил охирига келиб Қирғизистонга тўқимачилик маҳсулотлари экспорти  70,0 миллион долларни ташкил этди.

Учрашув давомида иккала мамлакат тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ҳам ўтказилди.

Бундан ташқари, ташриф давомида Қирғизистон Республикаси делегацияси "Бакан Тех" ва "Узтех Гроуп" корхоналарида бўлиб, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишади.

Манбаа: "Ўзтoқимачиликсаноат" уюшмаси матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг