Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 01/02/2019 2018 йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони 4 млн 282 минг 283 тани ташкил этди
2018 йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони 4 млн 282 минг 283 тани ташкил этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Адлия вазирлигининг “Хуқуқий ахборот” канали тарқатган маълумотга кўра, 2018 йил давомида амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони 4 млн 282 минг 283 тани ташкил этди.

Бунда нотариал ҳаракатларнинг нисбати (%) қуйидагича:

ишончномалар бериш – 26 %;

ҳужжат нусхаларининг, таржималарнинг тўғрилигини шаҳодатлаш - 9,7 %;

кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимлар, жумладан уй олди-сотдиси – 8,1 %;

автотранспорт воситаларининг олди-сотдиси – 8 %;

мулк ижараси шартномалари – 4,6 %;

бошқа нотариал ҳаракатлар (васиятнома тасдиқлаш, текин фойдаланиш шартномаси, мерос гувоҳномаси бериш ва ҳ.к.) – 40.6%.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг