Импортнинг асосий қисми Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси ва Жанубий Корея ҳиссасига тўғри келмоқда. Рўйхатда Қозоғистон, Туркия ва Германия ҳам юқори ўринларни эгаллаган.
Импорт маҳсулотлари орасида озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланган маблағ 1,6 миллиард долларни ташкил этди. Шакар, буғдой, ун, кунгабоқар ёғи, картошка ва қандолатчилик маҳсулотлари харид қилинган.
Чорва ҳайвонлари учун омихта-ем харид қилишга 132,5 миллион доллар, дори воситаларини олиб келиш учун эса 852,4 миллион доллар сарфланди. Фармацевтика маҳсулотлари асосан Украина ва Ҳиндистондан олиб келинган.
Юртимизда янги уй-жойлар, иншоот ва бинолар қурилиши ҳажмини ортиши ҳисобига қурилиш материалларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Хусусан, юртимизга 176,5 миллион долларлик цемент, 621,3 миллион долларлик тахта ва ёғоч маҳсулотлари олиб кирилган. Бу хақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилган.