Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 15/06/2023 2018-2023 йилларда Ўзбекистон банк тизимида рақобат сезиларли даражада кучайган
2018-2023 йилларда Ўзбекистон банк тизимида рақобат сезиларли даражада кучайган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2018-2023 йилларда Ўзбекистон банк тизимида рақобат даражасининг ўзгаришини таҳлил қилди.

Тадқиқот ўтказишда маълум бир бозордаги рақобат даражасини аниқлашда кенг қўлланиладиган CR (Концентрация нисбати) ва HHI (Херфиндал-Хиршман индекси) индексларидан фойдаланилди. Мазкур индекслар қийматининг нолга яқин бўлиши рақобат даражасининг шунча юқорилигини билдиради.

CR ва HHI индексларини ҳисоблашда 2018-2023 йиллар оралиғида республика ҳудудида фаолият олиб борган барча тижорат банкларининг асосий фаолият кўрсаткичлари, хусусан, активлари, депозитлари ва кредитлари миқдоридан фойдаланилди.

Активлар. 2023-йилнинг 1-май ҳолатига кўри, активлар бўйича ҳисобланган HHI индекси 927 ни ташкил қилди ва 2018-йилнинг 1-январ ҳолатидагига (1520)

нисбатан 593 бирликка камайди. Бу эса ўз навбатида, республикамизда банк тизими ўртача концентрациялашган даражадан рақобатбардош бозор тамойилларига ўтганлиги, банклар ўртасидаги рақобатнинг сезиларли даражада ошганлигидан далолат беради.

Кредитлар. Иқтисодиётимизда тижорат банклари томонидан ажратилган кредит қўйилмалари ҳажми сўнгги 5 йил мобайнида қарийб 3,3 баробар ёки 127,2 трлн. сўм (ЯИМга нисбатан 40,1 фоиз) дан 413,4 трлн. сўм (46,5 фоиз) гача ошган. Шундан жисмоний шахсларга ажратилган кредит қуйилмалари ҳажми 7,5 баробар ошган.

 Шу билан бирга, миллий валютада ажратилган кредитлар бўйича ўртача тортилган номинал фоиз ставкаси 2018-йилнинг мос давридаги 20,0 фоиздан 2023-йилда 22,5 фоизгача кўтарилган. Бунда, кредит бўйича реал фоиз ставкаси сезиларли даражада, яъни 0,3 фоиз (20,0-19,7 ) дан 11,5 фоиз (22,5-11) гача кўтарилган.

Депозитлар. HHI индекси мос даврда 893,7 дан 703 бирликкача пасайган. CR индекси таҳлилига кўра, 2018-йилнинг 1-май ҳолатига кўра, энг йирик банклар бешталиги банк тизимидаги жами депозитларнинг 51,8

фоизига эгалик қилган бўлса, 2023-йилнинг 1-майига келиб, уларнинг улуши 40,5 фоизгача қисқарди. Хусусий банклар томонидан жалб қилинган депозитлар улуши эса 32 фоиздан 40 фоизгача кўпайди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг