Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 13/01/2018 2017 йилда ЯИМ ҳажми 5,3 % га ўсди
2017 йилда ЯИМ ҳажми 5,3 % га ўсди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилда ЯИМ ҳажми жорий нархларда 249136,4 млрд. сўмни ташкил этди ва 2016 йилга нисбатан 5,3 % га ўсди. ЯИМ дефлятори индекси 2016 йилдаги нархларга нисбатан 118,9 фоизни ташкил этди.

2017 йил якунлари бўйича аҳоли жон бошига ЯИМ 7692 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 3,6 % га ошди.

Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, иқтисодий ўсиш суръати миллий иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқдир. Миллий иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ) ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 89,8 фоизини ташкил этди ва 5,3 % га ўсди (ЯИМ мутлоқ ўсишига таъсири 4,8 % пунктни ташкил этди). Маҳсулотлар учун соф солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 10,2 % ни ташкил этди ва ЯҚҚ каби 5,3 % даражада ўсди (ЯИМ мутлоқ ўсишига таъсири 0,5 % пунктни ташкил этди).

ЯИМ ўсиш суръатига хизматлар соҳаси энг катта таъсир кўрсатди ва бу соҳа ўтган йилга нисбатан 6,9 фоизга ошди. Жумладан, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 3,9 фоизга (ЯИМ таркибидаги улуши -11,5 %), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 8,9 % га (11,0 %) ва бошқа хизматлар – 7,3 % га (24,8 %) ўсди.

Саноат тармоғининг қўшилган қиймати 4,6 % га ўсди ва ЯИМ таркибидаги улуши 26,7 % ни ташкил этди. Саноат ишлаб чиқаришининг ЯИМ мутлоқ ўсиши суръатига ижобий таъсири 1,1 % пункт даражасида баҳоланди. Саноат тармоғидаги ўсиш асосан тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш (114,6 %) ва ишлаб чиқарадиган саноат (102,8 %) қўшилган қийматларининг ўсиши ҳисобига таъминланди.

Кўп квартирали турар жой бинолари, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари, ижтимоий инфратузилма объэктлари ва бошқа турдаги қурилишлар бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар натижасида қурилиш тармоғининг ўсиш суръатлари 5,6 % ни ташкил қилди. ЯИМ таркибида қурилишнинг улуши 6,8 фоизга тенг бўлди. ЯИМ нинг мутлоқ ўсишида қурилиш тармоғининг ижобий ҳиссаси 0,4 % пункт даражада баҳоланди.

2017 йил якунларига кўра, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида ҳам 2,0% даражасида ижобий ўсиш суръати кузатилди. Ушбу тармоқнинг ЯИМ таркибидаги улуши 19,2 фоизни ташкил этди. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғидаги ўсиш суръати ҳисобидан ЯИМ нинг 0,4 % пунктга ўсиши таъминланди.

Юқорида келтирилган диаграммада бирламчи секторнинг (қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги) ЯИМ таркибидаги улуши 2016 йилдаги 18,1 % дан 2017 йилда 19,2 % га, иккиламчи секторнинг (саноат ва қурилиш) улуши 32,9 % дан 33,5 % га ошганлигини кўриш мумкин. Учламчи сектор (хизматлар соҳаси) нинг ЯИМ таркибидаги улуши эса, 49,0 фоиздан 47,3 фоизга камайди.

2017 йилда мулкчилик шакллари бўйича ЯИМ умумий ҳажмининг 81,0 % и иқтисодиётнинг нодавлат секторига, 19,0 % и – давлат секторига тўғри келди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг