2017 йилда Ўзбекистон Уралга мева-сабзавот етказиб беришни учдан бир қисмга оширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон 2017 йилда Свердловск вилоятига мева етказиб беришни 2016 йилга нисбатан учдан бир қисмга оширди. Бу ҳақда Россельхознадзор вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Светлана Терекова Урал минтақавий марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
ТАССнинг Тересовага таянган ҳолда хабар қилишича, жорий йилда Ўзбекистондан мева етказиб бериш 30 фоизга ошди. Улар данакли мевалар, узумлар, олма, ёнғоқлар ва қуритилган мевалардир.