Компания маълумотларига кўра, 2016 йилда Қозоғистонга умумий қиймати 307 млн. АҚШ долларидан ортиқ 482,6 минг тонна ҳажмидаги маҳсулотлар (сабзавотлар, мевалар, узум, полиз маҳсулотлари, донлар, қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари) экспорт қилинди. Бу 2015 йил билан таққослаганда 89,6 минг тоннага (123 фоиз) кўпроқ.
Шу билан бирга, жорий йилнинг январь-февраль ойларида янги ва қуритилган маҳсулот экспорти 22 078 тонна ёки 15,968 млн. АҚШ доллари, озиқ-овқат маҳсулотлари (шарбатлар, мурабболар, салқин ичимликлар, консерва маҳсулотлари) экспорти 3,35 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг хабар беришича, “Ўзагроэкспорт” компанияси томонидан Қозоғистонда 3 та савдо уйи ташкил этилган. Бугунги кунда савдо уйлари билан умумий қиймати 40 млн. АҚШ долларидан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 10 та шартнома имзоланди.