Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 18/04/2024 2017-2023 йилларда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизими учун ажратилаётган маблағлар қарийб 3,9 баробар ошган
2017-2023 йилларда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизими учун ажратилаётган маблағлар қарийб 3,9 баробар ошган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил қилди.

2017-2023 йилларда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизими учун ажратилаётган маблағлар қарийб 3,9 баробар ошди. Агар харажатлар 2017-йилда 7330 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2023-йилда 28 426 миллиард сўмга етди ва давлат бюджети харажатларидаги улуши 22 фоизни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият юритаётган давлат тасарруфидаги корхона ва ташкилотларнинг умумий сони 2017-йилдагига нисбатан 1,9 баробар ошди ва 11031 тага етди.

Фаолият юритаётган давлат амбулатория-поликлиника муассасалари сони 2696 тани ташкил этади. Улар бир сменада 354738 қатнов қувватига эга. Ҳар 10 000 кишига 98,5 қатнов тўғри келади. 

Давлат тасарруфидаги шифохоналар сони 573 тага етди. Уларда 124101 та ўрин мавжуд. Ҳар 10 000 кишига 33,7 қатнов тўғри келади. Бир бемор ўртача 6,3 кун ичида даволаниб чиқади.

Соҳанинг мутахассислар билан таъминланиш даражаси яхшиланиб бормоқда. Бугун ҳар 10 000 кишига 22,3 нафар шифокор ва 99,4 нафар ўрта тиббиёт ходими тўғри келади.

Ўртача умр кўриш давомийлиги 2017-йилдаги 73,7 ёшдан 2022-йилда 74,7 ёшга кўтарилди. 2017-2023 йиллар оралиғида ўлимнинг умумий коэффициенти 5,0 промилледан 4,7 промиллега, юқумли ва паразитар касалликлар туфайли ўлим даражаси 1,7 фоиздан 1,3 фоизга, овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари туфайли ўлим даражаси 5,7 фоиздан 4,1 фоизга, шунингдек, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ўлими 27,6 фоиздан 24,6 фоизгача камайди.

Ўзбекистонда тиббиёт туризмининг ривожланиши соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг сезиларли натижаси бўлди. Агар 2017-йилда Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган сайёҳлар сони 28,7 минг нафарни ташкил этган бўлса, 2023-йилда бу кўрсаткич 63,3 минг нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш доирасида мамлакатимизда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш йўлга қўйилди. Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳрида давлат тиббий суғурта тизими жорий этилди. 

Аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида бир қатор чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан:

тиббий суғурта тизими билан аҳолини 100 фоиз қамраб олиш; 

2023–2025 йилларда «Электрон рецепт» (реимбурсация) тизимини жорий этиш;

санаторийларга йўлланма олиш;

навбатни кузатиш ва бўш ўринларни кўриш имкониятини берадиган «Электрон санаторий» платформасини ишлаб чиқиш;

онкологик касалликларга чалинган беморларнинг электрон рўйхатини юритиш учун мўлжалланган «Cанcер-регистр» ахборот тизимини жорий этиш;

она ва бола саломатлиги паспортининг электрон тизимини яратиш режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг