Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Иқтисод 03/04/2023 2017-2022 йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажми 4,8 миллиард доллардан 8,9 миллиард долларга етган
2017-2022 йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажми 4,8 миллиард доллардан 8,9 миллиард долларга етган

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари 2017-2022 йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо алоқаларида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди. 

Таҳлил натижаларига кўра, бу йиллар давомида Ўзбекистоннинг Хитойга экспортида ҳам, Хитойдан импортида ҳам ўсиш кузатилган.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажми 2017-йилда 4,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2022-йилга келиб 8,9 миллиард АҚШ долларига етган. Ўз навбатида экспорт ҳажми 23,4% га, импорт ҳажми эса 134,7% га ўсган. 

2022-йилда Ўзбекистон Хитойга асосан

минерал ёқилғи (849,5 млн. АҚШ доллари), хизматлар (703,0 млн. АҚШ доллари), саноат маҳсулотлари (629,8 млн. АҚШ доллари), кимё маҳсулотлари (133,3 млн. АҚШ доллари) ва озиқ-овқат маҳсулотлари (108,8 млн. АҚШ доллари) ни экспорт қилган ва Хитойдан асосан машиналар ва асбоб-ускуналар (3644,5 млн. АҚШ доллари), саноат маҳсулотлари (1259,1 млн. АҚШ доллари), кимё маҳсулотлари (821,9 млн. АҚШ доллари), турли тайёр маҳсулотлар (470,8 млн. АҚШ доллари) ва хизматлар (90,2 млн. АҚШ доллари) харид қилган.

Маҳаллий экспортчилар қимматбаҳо металлар, органик кимёвий бирикмалар, шунингдек, мева ва ёнғоқларни Хитой бозорида сотиш бўйича катта имкониятга эга. 

Бунинг сабаблари қуйидагича:

1. Ўзбекистон ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун катта салоҳиятга эга;

2. Кўриб чиқилаётган даврда Хитойда бу маҳсулотларга талаб барқарор ўсган ва 2021-йилда қимматбаҳо металлар импортининг умумий ҳажми 77,4 миллиард долларни, органик кимёвий бирикмалар импортининг умумий ҳажми 60,2 миллиард долларни, мевалар ва ёнғоқлар импортининг умумий ҳажми 16,0 миллиард долларни ташкил этган.

Шунингдек, 2023-йил 29-мартда мамлакатимизга ташриф буюрган Хитой делегацияси билан ўтказилган музокараларда Хитойнинг етакчи компаниялари ёрдамида Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетика, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, саноат парклари ва қишлоқ хўжалиги кластерларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг