Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 10/10/2016 2016-йилнинг охиригача “Ангрен” МИЗда 7 та ишлаб чиқариш фойдаланишга топширилади
2016-йилнинг охиригача “Ангрен” МИЗда 7 та ишлаб чиқариш фойдаланишга топширилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 5 йил давомида “Ангрен” махсус индустриал зонасига сарфланган инвестицияларнинг ҳажми 182,5 млн. АҚШ долларидан ортиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, “Ангрен” махсус индустриал зонаси Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Фармонига биноан 2012-йилнинг апрель ойида ташкил этилган.

Ўтган қисқа давр ичида “Ангрен” махсус индустриал зонаси ҳудудида “Аngren guvur zavodi”, “EGL-NUR” МЧЖ, “Аngren Shakar”, “Uz Shindong Silicon”, “Uz-Prista Recycling” ва шу каби 11 та корхона ишга туширилди.

2016-йилнинг январь-август ойида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 618,4 млрд. сўмни, экспорт қилинган маҳсулотлар ҳамжи эса 6,7 млн. АҚШ долларини ташкил этди, дейилади “Ангрен” махсус индустриал зонаси хабарида.

2016-йилнинг охиригача “Ангрен” МИЗда 7 та ишлаб чақариш корхоналари фойдаланишга топширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг