2016 йилда молиявий хизматлар ҳажми 9,79 трлн. сўмдан ортиб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базаларини ривожлантириш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш механизмини такомиллаштириш ва уларга кредитлар ажратишни кўпайтириш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар 2016 йилнинг январ-декабр ойларида молиявий хизматларни 19,2 фоизга ўсишига имкон берди ва хизмат ҳажми 9796,8 млрд.сўмни ташкил қилди. Жами хизматлар ҳажмида молиявий хизматларнинг улуши 10,8 фоизни ташкил қилди.
Молиявий хизматларнинг ошишига суғурталаш ва нафақа таъминоти бўйича хизматлардан ташқари молиявий хизматлар (жами молиявий хизматлар ҳажмининг 91,5 фоизи), шунингдек суғурталаш бўйича хизматлар (жами молиявий хизматлар ҳажмининг 6,1 фоизи) салмоқли таъсир кўрсатди.
Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати