Валюта курслари 19/09/2024
$1 – 12739.95
UZS – 0.06%
€1 – 14191.03
UZS – 0.07%
₽1 – 139.14
UZS – -0.17%
Қидириш
Иқтисод 20/01/2016 2015 йилда 55,7 минтгта корхона ташкил этилди
2015 йилда 55,7 минтгта корхона ташкил этилди
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- 2015 йилда янги рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотлар сони 55,7 мингтани ташкил этиб, шундан 26,9 мингтаси кичик тадбиркорлик (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) субъектларидир.

Янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотларнинг 7,1 мингтаси Тошкент шаҳрига, 5,5 мингтаси Тошкент, 5,1 мингтаси Жиззах, 5,1 мингтаси Самарқанд, 4,3 мингтаси Андижон, 4,2 мингтаси Қашқадарё, 3,9 мингтаси Сирдарё, 3,5 мингтаси Фарғона, 3,3 мингтаси Хоразм, 3,3 мингтаси Наманган, 3,1 мингтаси Сурхондарё, 2,7 мингтаси Бухоро, 1,3 мингтаси Навоий вилоятларига ва 3,1 мингтаси Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади.

Ўзбекистон давлат статистикаси қўмитасининг маълумотига кўра, тармоқлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотларнинг 30,1 мингтаси қишлоқ хўжалигида, 8,2 мингтаси савдо ва умумий овқатланишда, 6,6 мингтаси саноатда, 3,0 мингтадан қурилиш ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида ташкил этилди.

2016 йил 1 январ ҳолатига фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) умумий сони 257,8 мингни ташкил этиб, шундан 207,1 мингтаси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг