Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 21/09/2024 20-26 сентябрь кунлари Ўзбекистонда «Ўзбек-Поляк ҳамкорлик ҳафталиги» ўказилмоқда.

20-26 сентябрь кунлари Ўзбекистонда «Ўзбек-Поляк ҳамкорлик ҳафталиги» ўказилмоқда.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 21 сентябрь куни Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов ва Польша Маданият ва миллий мерос вазирлиги давлат котиби Божена Желазовска бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Амирсаид Агзамхўжаев ҳам иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон-Польша муносабатларининг ҳозирги ҳолати, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда алоқаларни янада ривожлантириш нуқтаи-назаридан муҳокама қилинди.

Шуниндек, Ўзбекистонда хотин-қизларни давлат бошқарувида фаолигини ошириш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва сўнги йилларда эришилган натижаларга тўхталиб ўтилди.

Мулоқот якунида томонлар муносабатларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдириб, кўшма тадбирлар ташкил этишга келишиб олинди.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг