Валюта курслари 26/12/2024
$1 – 12928.27
UZS – 0.14%
€1 – 13462.21
UZS – 0.35%
₽1 – 129.66
UZS – 0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 29/08/2016 2-сентябрь дам олиш куни бўлади
2-сентябрь дам олиш куни бўлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йил 26-август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Ўзбекистон Президенти 2016-йил 4-сентябрь якшанба дам олиш кунини 2016-йил 2-сентябрь жума кунига кўчирилди. Шунингдек, Ислом Каримов 2016-йил 4-сентябрь якшанба кунини иш куни деб эълон қилди.

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг