Президент қарорига кўра, 2022 йил якунига қадар:
- тиббиёт бригадаларининг
14 минг нафар оилавий шифокорлари касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш, даволаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади.
Хорижда тажриба орттирган хусусий сектор вакиллари билан ҳамкорликда бирламчи бўғиндаги 500 нафар мутахассис кардиология ва лаборатория йўналишлари бўйича қайта тайёрланади.
Барча оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда шифокор олди кўрик хоналари ташкил қилинади ҳамда 15 минг нафар ҳамшира махсус курсларда ўқитилади.
Бирламчи бўғиндаги мутахассисларни кардиология ва лаборатория йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш харажатларининг 50 фоизи Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармасидан, қолган 50 фоизи маҳаллий бюджетдан қоплаб берилади.