Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Ўзбекистон 14/03/2017 11-12 март кунлари ўтказилган ҳашарда 22 млн.дан ортиқ киши иштирок этди
11-12 март кунлари ўтказилган ҳашарда 22 млн.дан ортиқ киши иштирок этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мамлакатимизда 2017 йилнинг 11-12 март кунлари ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида 22 миллиондан ортиқ киши иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маълум қилди. Унинг хабарига кўра, ҳашар кунлари қирқ саккиз минг гектардан зиёд майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Ўттиз икки минг километр ариқ-зовурлар, лотоклар тозаланиб, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилган.

Бундан ташқари, ҳашар кунларида қарийб йигирма икки миллион туп дарахтга шакл берилиб, оқланган. Йигирма тўрт миллион туп мевали, манзарали дарахт кўчати, ўн етти миллион туп гул экилган.

Ҳашар кунлари ўз иш жойида меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳар бир корхона, муассаса, ташкилотлар ходимлари ҳам умумхалқ хайрия ҳашарига ўз улушини қўшди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг