Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 09/04/2019 100 АҚШ долларига пулланган навбатдаги гўдак тақдири
100 AQSH dollariga pullangan navbatdagi go'dak taqdiri

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширишда, Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлими акушер-гинекологи Р.Х., фуқаро З.Э.нинг 01.04.2019 йилда туғилган қиз фарзандини гўёки ўлди деб хабар бериб, бу ҳақда ҳеч қандай маълумот қайд этмасдан, 100 АҚШ доллари эвазига чақалоқни фуқаро С.М. дунёга келтирган деб, унинг номига туғруқ ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштириш орқали сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий Телеграм-канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг