Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 17/02/2019 100 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқади
100 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 

Марказий банк 2019 йилнинг 25 февралдан бошлаб қиймати 100 000сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиси муомалага чиқарилиши тўғрисида маълум қилади.

Банкнотнинг мавзуси буюк ўзбек олими Мирзо Улуғбек фаолияти ва унинг астрономия фанидаги ютуқларига бағишланган. Унинг ўлчами 144 х 78 мм. бўлиб, махсус ҳимояланган қоғозда чоп этилган. Банкнот марказида Ўзбекистон Республикаси харитасининг чегараси акс эттирилган бўлиб, унда буюк олим Мирзо Улуғбек ўз илмий фаолиятини олиб борган Самарқанд шаҳрининг жойлашган ўрни белгиланган. Хаританинг фони узлуксиз равишда такрорланувчи “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI” микроматни билан тўлдирилган.

Муомалага чиқарилаётган қиймати 100 000 сўм бўлган пул белгиси, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.

Манбаа: Марказий банк расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг