2023 йил 2-3 ноябрь кунлари Италиянинг «Евроосиёни англаймиз» нотижорат уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташаббуси билан XVI Верона Евроосиё иқтисодий форуми ташкил қилинади.
20/10/2023Батафсил
Ўзбекистонлик талабалар 16-20 октябрь кунлари Римдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош қароргоҳида бўлиб ўтган Бутунжаҳон озиқ-овқат форумида фаол иштирок этдилар. Ёшлар делегациясининг иштироки ФАО Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва БМТ Тараққиёт Дастурининг кўмагида ташкил этилди.
20/10/2023Батафсил
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилнинг 9 ойида эришилган иқтисодий натижалар, йил якунигача кутилаётган кўрсаткичлар ва 2024 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозлар муҳокама қилинди.
20/10/2023Батафсил
Жиззах вилояти, Зомин тумани, «Чорвадор» қишлоғидаги «Жилғалисой шабадаси» фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Мирзаев 2023 йилда ҳар гектар майдондан 150 тонна пиёз ҳосилини олиб, рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумот берди.
19/10/2023Батафсил
Халқаро энергетика агентлиги (IEA) ҳисобларига кўра, Ўзбекистон ёқилғи энергетикага давлат томонидан энг кўп субсидия ажратадиган 25 давлатнинг 12-си деб топилган.
19/10/2023Батафсил
16-20 октябрь кунлари Римдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош қароргоҳида бўлиб ўтган Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми доирасида озиқ-овқат тизимларини ўзгартиришда агро-озиқ-овқат таълимининг ролига бағишланган Ўзбекистоннинг махсус тадбири (side event) бўлиб ўтди. Унда мазкур нуфузли халқаро форумда Ўзбекистон номидан иштирок этаётган Тошкент Давлат аграр университети талабаларидан иборат ёшлар делегацияси фаол иштирок этди.
19/10/2023Батафсил
Жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми тадбирлари доирасида Хитой Халқ Республикаси ҳукумати томонидан «Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида қуввати 20 МВтлик «Чорвоқ» шамол электр станциясини қуриш» лойиҳасига Хитойнинг 28 млн АҚШ долларига тенг грант маблағларини ажратиш бўйича ўзаро Келишув мақомига эга Нота алмашинув маросими бўлиб ўтди.
19/10/2023Батафсил
Пекин шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзига ажратилган қароргоҳда “State Grid” компанияси раиси Синь Баоанни қабул қилди.
18/10/2023Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга ташрифнинг иккинчи кунидаги тадбирлар доирасида “China Energy Engineering Corporation” раиси Сун Хайлян билан учрашув ўтказди.
18/10/2023Батафсил
$ 1 | 12289.98 | +0.072% |
1 | 13169.94 | +0.325% |
₽ 1 | 134.50 | +0.817% |