Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг AKIS бўйича халқаро маслаҳатчиси, шунингдек, Гент университети (Бельгия) мутахассиси ва Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари бўйича доимий қўмита (SCAR) аъзоси Силвия Бурссенс Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги AKIS (Agricultural Knowledge and Innovations System - Аграр соҳада билим ва инновациялар тизими) марказлари ходимлари учун икки кунлик тренинг ўтказди.
28/08/2023Батафсил
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Глобал Экологик Жамғарманинг “Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш” (CACILM-2) минтақавий лойиҳасини амалга ошириш доирасида ФАОнинг ер ва сув ресурслари бўйича катта мутахассиси Махер Салманнинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди. М. Салман Италиянинг Рим шаҳридаги ФАОнинг Бош ваколатхонасида сув ресурсларини бошқариш гуруҳи ишига раҳбарлик қилади. Ташрифнинг асосий мақсади Ўзбекистонда экинларни суғоришни мақбуллаштириш бўйича AquaCrop дастурининг тизимли интеграциясини қўллаб-қувватлашдан иборат.
26/08/2023Батафсил
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистонда Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларда яшовчи қишлоқ аҳолисига даромадларни янада ошириш учун янги қишлоқ хўжалиги техникалари ва зарурий жиҳозларни топширди. Бу ёрдам БМТ Бош котибининг Тинчлик қуриш жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган ФАО ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг «Ўзаро ҳамкорлик орқали Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш» қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Лойиҳа қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш орқали Фарғона водийси орқали ўтадиган чегаранинг ҳар икки томонида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида аёллар ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.
25/08/2023Батафсил
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги “Азия металл проф” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.
24/08/2023Батафсил
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида барпо этилаётган савдо, саноат ва сервис мажмуасининг қурилиш майдонида бўлди. Унинг ҳудуди 37 гектар. Бу ерда умумий қиймати 2 триллион 79 миллиард сўмлик 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
24/08/2023Батафсил
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистонда кластерларнинг ривожланишини таҳлил қилди.
24/08/2023Батафсил
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда 781,4 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган. ммммм
23/08/2023Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 август куни Будапешт шаҳрига ташрифи доирасида Европанинг етакчи “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.
22/08/2023Батафсил
$ 1 | 12190.01 | +0.098% |
1 | 12987.24 | -0.314% |
₽ 1 | 126.91 | +0.674% |