logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси биноси «яшил энергетика» манбаига уланди

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси биноси «яшил энергетика» манбаига уланди

24/11/2021 16:44

Президентимиз ташаббуси билан ёғилғи-энергетика ресурсларига бўлган талаб ва эҳтиёжни узлуксиз таъминлаш, қуёш ва шамол сингари қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш, уларни самарали қўллаш орқали аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қондиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар дастури бугун ўз натижасини бера бошлади. 

Инсоният ҳаёти учун муҳим бўлган сув, газ, электр энергияси каби керакли манбаларни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш – бизнинг асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси биносида ўрнатилган қуёш фотоэлектрик тизими электр энергиясидан янада самарали фойдаланиш ва харажатларни сезиларли тежашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. 

Номинал 20 кВт қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектрик тизими уюшма биносидаги электр тақсимлаш тизимига уланган бўлиб, нафақат ўз эҳтиёжи учун қўшимча яшил энергия манбаи сифатида, балки ҳудудимизда ўрнатилган электрмобиллар учун қувватлаш ускунасига ҳам уланган. Шундай қилиб “Яшил энергия”ни ишлаб чиқаришдан унинг истеъмолигача бўлган ягона тизим яратилди. 

– Бизнинг асосий вазифамиз – тажрибамиз орқали «яшил» технологияларни жорий этиш самарадорлиги ва улардан манфаатли фойдаланиш мақсадида республикамизда яратилган уникал имкониятларни кенг намойиш этишдан иборатдир. Бу йўлни ўзимиз босиб ўтиб, Ўзбекистон шароитида қўшимча энергия олиш имкониятларини, Президентимизнинг бу борада қўйган талаблари нечоғлиқ муҳим эканлигини тармоқ корхоналари билан биргаликда ўз тажрибамизда  синаб кўриб, халқимизга шундай имкониятлар борлигини кўрсатиб беришдан хурсандмиз, – дейди «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов.

 

Охирги янгиликлар

Японияда Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

27/09/2023Батафсил

ФАО Ўзбекистонда чигирткага қарши курашишни яхшилаш учун махсус ускуналар топширди

26/09/2023Батафсил

Темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

25/09/2023Батафсил

МБ валюта курслари 22/09/2023

$ 1 12190.01 +0.098%
€ 1 12987.24 -0.314%
₽ 1 126.91 +0.674%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+