logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Ўзсаноатқурилишбанк ва Туркиянинг Малтепе университети ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

Ўзсаноатқурилишбанк ва Туркиянинг Малтепе университети ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

25/08/2021 03:19

 

Жорий йилнинг 21 август куни Туркиянинг Истамбул шаҳрида “Ўзсаноатқурилишбанк” AТБ Бошқаруви раиси - Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси Сахи Aннакличев ҳамда Туркиянинг Малтепе университети ректори, доктор Шахин Карасар ўртасида меморандум имзоланди. Бу билан томонлар қурилиш материаллари соҳасида муҳандис ва технологлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича ўзаро англашувга эришдилар.

 

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида жорий йил 30 апрель куни ҳудудларда қурилиш материаллари ва маҳаллий саноатни янада ривожлантириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда давлатимиз раҳбарининг шу йил 9 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 

Хусусан, “ЎзқурилишматериалЛИТИ” МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази билан биргаликда йетакчи хорижий олийгоҳларини жалб қилган ҳолда, қурилиш материаллари соҳаси учун малакали ва зарур кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўймоқда.

 

Шу мақсадда Банк вакилларидан иборат делегация Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб, Малтепе университети мутасаддилари билан ўзаро музокаралар олиб борди.

 

Учрашув натижаларига кўра, “Ўзсаноатқурилишбанк” AТБ номидан – Банк Бошқаруви раиси Сахи Aннакличев, Туркиянинг Малтепе университети номидан – олийгоҳ ректори, доктор Шахин Карасар ўртасида меморандум имзоланди.

 

Меморандумга мувофиқ, томонлар Ўзбекистон Республикасида МAУ филиалини очиш бўйича барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириб, мамлакатимизда қурилиш секторини ривожлантириш учун қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга келишиб олдилар.

 

Банк томонидан еса талабаларга нисбатан амалий машғулотлар ва тадқиқотлар ўтказиш учун университет филиалида илмий лаборатория очиш ишлари амалга оширилади.

 

Таъкидлаш жоиз, Туркия юқори сифатли бетон ва темир-бетон ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган янги авлод кимёвий қўшимчалари ва пломба моддаларининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси эканлигини ҳисобга олиб, МAУ таълим дастурлари доирасида тегишли мутахассисларни тайёрлаш бўйича иш олиб боради.

 

Маълумот учун. Малтепе университети – МAУ хусусий олий таълим муассасаси бўлиб, у 1997 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Истанбул таълим фонди” томонидан ташкил этилган. Бугунги кунда ушбу олийгоҳда таълимнинг барча йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади.

 

Охирги янгиликлар

Республика ишчи гуруҳи: пойтахт натижалари

30/01/2023Батафсил

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+