logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Zominda Turizm axborot markazi ochildi

Зоминда Туризм ахборот маркази очилди

12/05/2019 18:21

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жиззах вилояти туристик салоҳияти юқори вилоятлардан бири сифатида сайёҳликнинг ноанънавий турлари – экотуризм, агротуризм, тиббий туризм ривожланаётган ҳудудларидан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишдаги туризм имкониятларини ошириш, сайёҳларни кенг жалб этиш, соҳада инновацион ғояларни амалга ошириш ҳамда барча турдаги зарурий хизматларни кўрсатиш каби муҳим вазифалар соҳа фаолиятини ривожлантиришни тақозо этади. Айниқса, сайёҳларнинг туризм борасидаги хабардорлигини оширишда ахборот марказларининг алоҳида ўрни мавжуд.

Зомин туманида Туризм ахборот марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари янги марказда туристик обектлар ҳақида тўлиқ маълумотлар базаси яратилгани, турли хил қўлланма ва буклетлар билан таъминлангани, унинг тўлақонли фаолият олиб бориши учун барча шароитлар мавжудлиги ҳақида маълумот беришди.

Туманда сўнгги йилларда кенг қамровли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Хотира ва қадрлаш куни арафасида, Хотира майдонининг очилиши туманга янада файз бағишлади. Янги қурилган Туризм ахборот маркази ҳам яқинда фойдаланишга топширилган “Корзинка” савдо мужмуаси ёнидаги Ёшлар боғида ўз фаолиятини бошлаши ташриф буюрувчи меҳмонларни янада мамнун этиши аниқ.

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+