Президент Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди
08/06/2018 15:44
Президент Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди
08/06/2018 15:44
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун 8 июнь куни Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар беради.
Саммитда ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш, минтақавий хавфсизлик, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити доирасида бир қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |