МАК авиалайнерида япониялик сайёҳлар Тошкентга ташриф буюришди
11/04/2018 12:59
МАК авиалайнерида япониялик сайёҳлар Тошкентга ташриф буюришди
11/04/2018 12:59
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 10 апрелида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Boeing-767 самолётида Токио-Нарита-Тошкент йўналиши бўйлаб парвоз қилган 60 нафар япониялик сайёҳ юртимизга ташриф буюрди. Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида меҳмонларни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ҳамда ОАВ вакиллари кутиб олишди.
Бир ҳафталик сафар дастурига кўра, япониялик сайёҳлар пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари ҳамда Урганч, Самарқанд ва Бухоронинг қадимий меъморий ёдгорликлари билан танишишни режалаштиришган.
16 апрель куни юртимиз меҳмонлари "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг самолётида Японияга қайтиб кетишади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда Япония фуқаролари учун визасиз режим жорий этилгандан сўнг, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси япониялик сайёҳларни Фукуоко, Нагоя ва Осака шаҳарларидан Самарқандга ташиш учун махсус дастур асосида ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари қатновларни амалга оширмоқда.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |