Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ Элчисини қабул қилди
23/10/2017 17:41
Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ Элчисини қабул қилди
23/10/2017 17:41
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сентябр ойидаги Ню-Ёрк шаҳрига ташрифи ва АҚШ ишбилармонлари билан учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” юқори даражадаги халқаро конференцияда АҚШнинг нуфузли делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
14/05/2024Батафсил
14/05/2024Батафсил
$ 1 | 12670.05 | +0.299% |
1 | 13560.75 | +0.610% |
₽ 1 | 138.00 | +2.686% |