Абдулазиз Камилов Россия Элчисини қабул қилди
08/09/2017 09:26
Абдулазиз Камилов Россия Элчисини қабул қилди
08/09/2017 09:26
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Турденевни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 4-5-апрел кунлари Россияга давлат ташрифи ва олий даражада бўлиб ўтган музокаралар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |