АҚШ Ўзбекистон Ядро физика институтига махсус юк транспорт воситасини топширди
15/06/2017 15:20
АҚШ Ўзбекистон Ядро физика институтига махсус юк транспорт воситасини топширди
15/06/2017 15:20
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 9 июнь куни АҚШ элчихонасидаги Экспорт ва чегара хавфсизлиги бўлими ва АҚШ Энергетика вазирлиги қошидаги Ядро хавфсизлиги бўйича миллий администрацияси вакиллари Ўзбекистон Республикаси Ядро физика институтига хавфсиз транспорт топшириш учун ўтказилган тадбирда қатнашдилар.
Тадбирда радиоактив моддаларни хавфсиз равишда транспортировка қилиш учун янги махсус юк транспорт воситаси Институтга топширилди. Бу транспорт воситаси берилиши ядровий ва радиологик моддалар солаётган хавфни олдини олишдаги АҚШ ва Ўзбекистон олиб бораетган саъй-харакатларнинг яна бир муваффафиятли мисолидир.
Бу транспорт воситасини топширилиши Ўзбекистоннинг Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича корхонасида хавфли бўлган моддаларни ликвидация қилишда ишлатилади ва корхона салоҳиятини янада оширади.
АҚШ Энергетика вазирлиги ва АҚШ элчихонасидаги Экспорт ва чегара хавфсизлиги бўлими Ўзбекистон Республикаси Радиация хавфсизлиги маркази билан иш олиб боради ва муштарак саъй-ҳаракатлар доирасида хавфли моддалар соладиган тахдидни бартараф қиладилар.
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |