Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари Ашхабодда учрашишди
14/06/2017 10:54
Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари Ашхабодда учрашишди
14/06/2017 10:54
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 13 июнь куни юқори даражадаги “Марказий Осиё – БМТ” мулоқотида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига борган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Суҳбат чоғида шу йилнинг март ва май ойларида олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари давомида эришилган келишувлар ижросининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистоннинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди.
07/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |