“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Минерал Сувларга қўшимча рейс қўймоқда
08/06/2017 16:25
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Минерал Сувларга қўшимча рейс қўймоқда
08/06/2017 16:25
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2017 йилнинг 20 июнидан 24 октябрига қадар Тошкент - Минерал Сувлар – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейсларни амалга оширади.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясидан хабар беришларича, мазкур қарор Тошкент - Минерал Сувлар – Тошкент йўналиши бўйича йўловчилар сонининг ортгани сабабли қабул қилинган.
Парвозлар А320 самолётларида сешанба кунлари қуйидаги ҳаракатлар жадвали бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):
НY 645 Тошкент- 09:00 Минерал Сувлар - 10:30
НY 646 Минерал Сувлар - 12:30 Тошкент - 17:35
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |