БМТ Бош котиби 10 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюради
07/06/2017 16:04
БМТ Бош котиби 10 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюради
07/06/2017 16:04
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 10 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда БМТ янгиликлар маркази хабар беради.
Антониу Гутерриш 10 июнь куни Самарқандга келади. Бу ерда у Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
Куннинг иккинчи ярмида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Қорақалпоғистонга ташриф буюриб, Орол бўйидаги вазият билан танишади.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистонга Қозоғистондан келади.
Антониу Гутерриш Марказий Осиёга ташрифи доирасида Қирғизистон (11 июнь), Тожикистон (12 июнь) ва Туркманистон (13 июнь) да бўлади.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |