Қирғизистон Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
07/06/2017 15:42
Қирғизистон Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
07/06/2017 15:42
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Суҳбат чоғида 2017 йил 21-26 май кунлари Қирғизистоннинг Жалол-Обод шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви якунлари юзасидан фикр алмашилди ҳамда навбатдаги учрашувни Андижон шаҳрида самарали ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |