Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди
30/05/2017 17:45
Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди
30/05/2017 17:45
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 21-26 май кунлари Қирғизистоннинг Жалол-Обод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Учрашув доирасида Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси участкаларида камерал ишлар олиб борилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилояти билан Қирғизистоннинг Ўш вилояти туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасида қўшма топографик ва ер тузиш ишлари бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини делимитация қилиш бўйича оралиқ Шартнома лойиҳаси тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.
Учрашув конструктив ва дўстона руҳда ўтди.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |